16 июнь 2022 346

Янгиариқ тумани ИИБ да «Интизом ойлиги» доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар

Айни кунларда Хоразм вилояти ИИБ ҳамда унинг ҳудудий ва соҳавий хизматларида «Интизом ойлиги» доирасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлашга қаратилган манзилли ва мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

15 июнь куни Янгиариқ тумани ИИБ да бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбир ҳам айнан «Интизом ойлиги» доирасида амалга оширилиши белгиланган чора-тадбирлар режасига асосан ўтказилди.

ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти ва вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати масъул ходимлари томонидан ташкил этилган ушбу учрашувда Янгиариқ тумани ИИБ шахсий таркиби ҳамда уларнинг ота-оналари, оила аъзолари иштирок этдилар.

Учрашувда сўз олган ҳар бир ходим бугунги кунда юртимизда тинчлик осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида ички ишлар органларига катта масъулият ва ишонч билдирилганлиги, бу борадаги ишончни оқлаш учун ҳар бир ходим аввало хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя қилиши лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.

Хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя этган ҳолда ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариш борасида ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимларнинг ота-оналарига раҳбариятнинг ташаккурномаси топширилди.

Учрашувдан сўнг масъул ходимлар туман ички ишлар бўлимида ходимларнинг фаолият олиб бориши учун яратилган шарт-шароитлар ва уларнинг иш юритувидаги ҳужжатлар билан яқиндан танишиб, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлашга оид тавсия ва кўрсатма бердилар.

Профилактика инспекторларининг хизмат уйларидан фойдаланиш тартиби ҳам ишчи гуруҳ эътиборидан четда қолмади, профилактика инспекторининг хизмат уйи маҳаллада яшовчи бошқа оилалар учун «Энг файзли хонадон» эталони бўлиши кераклиги алоҳида таъкидланди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага