23 октябрь 2022 772

Яшнобод тумани ИИО ФМБ Пробация хизмати фаолияти ҳақида

Тошкент шаҳар ИИББ ташаббуси билан октябрь ойи Пробация ойлиги деб эълон қилинди. Ойлик доирасида Яшнобод тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими ходимлари томонидан назоратда турувчи шахсларнинг иш ва яшаш жойларида бўлиши, улар томонидан чеклов ва тақиқларга риоя қилиниши ҳамда суд томонидан юклатилган мажбуриятларга амал қилиниши текширилди.

Шунингдек, Пробация назорати остидаги шахслар иштирокида сайёр суд мажлиси ўтказилди.   Яшнобод тумани ИИО ФМБнинг мажлислар залида жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судининг судьяси У.Ханаев раислигида ўтказилган мажлисда туман прокуратураси вакиллари, Тошкент шаҳар ИИББ ва туман Пробация бўлими масъул ходимлари ҳамда 137 нафар маҳкумлар иштирок этди. Сайёр суд давомида, туман Пробация бўлими томонидан жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судига киритилган 21 нафар шахснинг тақдимномаси кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан, жазо ўташ даврида аҳлоқан тузалиш йўлига кирган, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, содир этган жиноятидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган 18 нафар маҳкум муддатидан илгари шартли равишда озод этилди. Шунингдек, жазо ўташдан қасддан бўйин товлаб келган, суд томонидан юклатилган чеклов ва тақиқларга риоя қилмасдан, жазо ўташ тартиб-қоидаларини бир неча бор қайта-қайта бузган 3 нафар маҳкумларнинг жазоси, озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

Тадбир якунида, маҳкумлар билан профилактик суҳбат ўтказиб, жазони ўташ қоидалари бузилган ҳолатда қонунчиликда қандай чоралар кўзда тутилганини тушунтиришди.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага