18 май 2022 981

Ер майдонларини 50 минг АҚШ долларига сотаётганлар ушланди

2022 йил 17 май куни фуқаро Ўзбекистон Республикаси ИИВга ариза билан мурожаат қилиб, у ўз аризасида тадбиркорлик қилиш мақсадида интернет тармоқларидан ер майдонларини кўриб юрганида, ўзига нотаниш бўлган маклер муқаддам Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани кадастр агентлигида ишлаган шахс билан таништирганлигини, унинг Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани «Чимбойлик» МФЙ ҳудудида боғдорчиликка ихтисослашган деҳқон хўжалигини юритиш учун мўлжалланган 1,32 гектар ер майдони борлигини, ушбу ер майдонлари 3 нафар фуқаролар номларига расмийлаштириб қўйилганлигини, ер майдонининг ҳар бири 0,44 гектардан жами 1,32 гектар бўлиб, уларни 50.000 АҚШ долларига сотишларини, кейинчалик ер майдонига қурилиш учун ҳужжатларни кадастр ходимлари орқали 12.000 АҚШ доллари эвазига расмийлаштиришга ёрдам беришларини айтганликларини маълум қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, шу куни Вазирлик ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлими, Вазирлик ҳузуридаги Тергов департаменти, ДХХ ҳамда Бош прокуратура ходимлари ҳамкорлигида Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган «Ҳумо арена» муз саройи автотураргоҳида ўтказилган тадбир давомида, 3 нафар гумонланувчи фуқаролар ариза муаллифидан талаб қилинган 62.000 АҚШ долларидан 50.000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси, Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлими

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага