20 декабрь 2021 5197

ЙҲХБга келган фуқаро муқаддам жиноят содир қилганликда айбланаётганлиги ва ҳозирда қидирувдалиги маълум бўлди

2021 йил 17 декабрь куни фуқаро Э.С. қоидабузарлиги бўйича жаримасига эътироз билдириб, Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБга мурожаат қилганлиги сабабли, унинг маълумотлари махсус дастур орқали текширилганда, мазкур фуқаро Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми, 112-моддаси 1-қисми, 166-моддаси 3-қисми «а» бандида кўрсатилиб ўтилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, қидирувдалиги маълум бўлган. 

Вилоят ИИББ ЙҲХБ ходимлари Ш.Шомирзаев ва А.Хамроқуловлар томонидан ушланиб, ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган ва фуқаро Э.С. Чирчиқ шаҳар ИИБга топширилган.

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага