«Йил аёли» миллий танловида ички ишлар органлари ходималари фахрли ўринларни эгаллади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарорига асосан Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан «Аёли эъзозланган юрт» шиори остида «Йил аёли» миллий танлови ўтказилди.
Кўрик танлов уч босқичда ташкиллаштирилди. Танловнинг туман босқичларида жами 4160 та, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичида 1972 та бошланғич ташкилотлар иштирок этди.
Танловга якунига асосан Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида олиб борилаётган халқчил ислоҳотлар муваффақиятидаги фаол иштироки ҳамда меҳнат жамоаларидаги бошланғич ташкилотлар ўртасида ўтказилган «Энг намунали бошланғич ташкилоти-2022» кўрик танловида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Маънавий – маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари подполковник Кыдырбаева Альтынай фахрли биринчи ўрин соҳибаси бўлди.
«Энг намунали ҳарбий қисм бошланғич ташкилоти» номинацияси бўйича эса Навоий вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг Хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари майор Душанова Сарвиноз Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан диплом ҳамда 3.000. 000 сўм пул билан тақдирланди.
ИИВ Ахборот хизмати