30 декабрь 2021 4337

Йил сарҳисоби

2021 йил 30 декабрь куни Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Й.Мирзарахимов ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари қўмондонлиги ва Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўйича алоҳида батальонига йил якуни бўйича йиғилиш ўтказиш мақсадида ташриф буюрди. 

Аввало вазир ўринбосари  шахсий таркиб билан саломлашиб, ҳарбий хизматчиларни  кириб келаётган янги йил байрами билан муборакбод этди. 

Шунингдек нутқи давомида генерал-майор 2021 йилда йўл қўйилган камчиликлар бўйича тўхталиб ўтиб, бу каби вазиятлар келгусида такрорланмаслиги тўғрисида гапириб ўтди.

Бундан ташқари вазир ўринбосари Қўшин қўмондони билан биргаликда ҳарбий қисмдаги  «Ватанпарварлик бурчаги»да жойлаштирилган II Жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда жадидчилик намоёндалари билан яқиндан танишиб, учрашув сўнгида шахсий таркибга соғлик-саломатлик  ва келгусидаги фаолиятларида зафарлар тилади.

ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари бош бошқармаси

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага