Йўловчи талончилар қўлга олинди
Андижон вилояти Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи 1988 й.т. Д.М., ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг автомашинасида номаълум шахсларни келишилган манзилга олиб борганидан сўнг, йўловчилар нақд пуллари йўқлиги сабабли хизмат ҳаққини банк картасидан ўтказиб беришни маълум қилишиб, ундан банк карта маълумотларини сўраб олишганлиги ва смс-хабарнома келиши билан мобил қурилмани олиб номаълум томонга қочиб кетганликларини маълум қилиб, жиноятчиларга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Андижон вилояти Андижон туманида яшовчи 1994 й.т., Х.М. ва унинг қариндоши 1995 й.т., Х.А.лар ўзаро жиноий тил бириктириб, амалга оширганликлари маълум бўлди.
Х.М. ва Х.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
ИИВ Киберхавфсизлик маркази