4 май 2022 831

Йўловчининг ёнидан пневматик қурол чиқди

2022 йил 1 май куни соат 02:30 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Н.Таджибаев томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1989 йилда туғилган А.Р.нинг ёнидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган пневматик қурол топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.Р. ва топилган қурол Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

ИИВ ЖХД ЙҲХХ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага