11 май 2022 482

Ёрдам ниқоби остидаги фирибгарлик

Наманган вилояти. Жорий йилнинг март ойида Янги Наманган тумани Табаррук кўчасида яшовчи 37 ёшли Т.М. (аёл) ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, таниши Наманган шаҳар Ўзбекистон кўчасида яшовчи 48 ёшли И.Н.ни (аёл) ишончига кириб, ўзини Наманган вилояти ИИБ ЙХХБда ҳисобчи лавозимида ишлаб келаётганлигини айтиб алдаб, унга дастлаб ногирон фарзанди учун давлат ҳисобидан 44.000.000 сўм моддий ёрдам пули олиб беришини айтиб, бунинг учун аввалига 7.000.000 сўм, кейинчалик эса куёвини ички ишлар органларига ҳайдовчи сифатида ишга киргизиб қўйишда ёрдам беришини эвазига 400 АҚШ доллари ва 750.000 сўм миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармасдан ушбу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Т.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 3-қисми «б» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага