23 декабрь 2022 260

Ёшлар ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши

Жорий йилнинг 21 декабрь куни Педагогика факультети фаоллар залида “Ёшлар-ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда университет профилактика инспекторлари M.Жаббаров, Д.Рўзиева, Кимё-биология факультети Хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчиси Р.Йўлдошева ва факультет тюторлари, талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбирда “Огоҳлик-давр талаби”, Ёшлар-ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши”, “Талаба-ёшлар ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг долзарб масалалари” каби мавзуларда маъруза тингланди.

Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашишга қаратилган жуда муҳим ва самарали ишлар ўзининг ижобий натижаларини бераётгани қайд этилди. Жонли мулоқот тарзида ўтган тадбирда талабаларни қизиқтирган саволларга маърузачилар томонидан батафсил жавоб берилди.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага