30 июнь 2022 1076

Ёшлар куни муносабати билан бир гуруҳ ёш ходимлар мукофотланди

Бугунги кунда мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда азму шижоатли ёшларимизнинг ўрни ва таъсири тобора ортиб бораётгани ҳаммамизни қувонтиради. Ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида, Ватан ҳимоясидек шарафли вазифани адо этишда миллионлаб ёшларимиз садоқат ва фидойилик билан хизмат қилишмоқда.

Ёшлар куни муносабат билан жорий йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Мирзарахимов Баходир Юлдашевич томонидан Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ва унинг таркибий тузилмаларида хизмат қилиб, Ватанимиз осойишталиги ва эл-юрт тинчлигини таъминлаш йўлидаги фидокорона хизматлари, жиноятчиликка қарши кураш ва уни олдини олиш борасида самарали меҳнатлари, ўз хизмат бурчини бажариш чоғидаги мардлик ва жасоратлари учун бир гуруҳ ёш ходимларга икки миллион сўм пул мукофотли сертификатлар тантанали равишда топширилди.

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага