16 май 2022 468

«Ёшларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш - долзарб вазифа»

Маънавиятимизнинг ўзаги миллий - анъаналаримиз оила, мактаб бағрида, маҳалла остонасида шаклланиб камол топган бўлиб, асрлар давомида аждодларимиздан авлодларга мерос сифатида етиб келган урф одатларимиз, қадриятларимиз, анъаналаримиз ҳам миллийлигимиз рамзи бўлиб, катта қадрга эгадир. 

Ёшлар жамиятнинг асосий қисми ҳисобланади. Дарҳақиқат, янги Ўзбекистонимиз барча ҳамюртларимиз, айниқса, ёшлар билан биргаликда барпо этилаётир. Мамлакатимиз Президенти таъкидлаганидек, “Жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлашда ҳеч ким четда турмаслиги, “Ўз болангизни, ўз уйингизни, ўз Ватанингизни кўз қорачиғидек асранг!” деган шиор одамларимиз қалбидан чуқур жой олиши керак”.

Яшнобод тумани ИИО ФМБ вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлари томонидан мактабларда «Ёшларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш - долзарб вазифа» мавзусида маънавий-маърифий учрашувлар ва ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиб келмоқдалар.

Хусусан, туманнинг 153-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида ўтказилган тадбирда ватанпарварлик ҳар бир давлат ҳаётининг маънавий асоси ҳисобланиши ва жамиятни ҳар томонлама ривожлантириш борасида энг муҳим сафарбар этувчи куч сифатида намоён бўлиши ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, ёшларда юксак маънавият ва қонун устуворлиги асосида яшаш, эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби олижаноб фазилатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, маҳаллаларда соғлом муҳитнинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда ўз Ватанининг равнақи йўлида ёшлар масъулияти амалий мисоллар орқали тушунтириб берилди.

Қизиқувчан ёшларни ҳар доим кузатиб, назорат қилиш замоннинг долзарб масалалари қаторига киради. Ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар эса   ёшларни юксак маънавиятли, ғоявий онгли,  ўз-ўзини англаши, миллий ғурурга эга бўлиши, ўз миллати ва унинг тарихи билан фахрланувчи, юксак идеалларга интилувчи ва меҳнатсевар, иймонли ва инсофли, ўтмиш аждодлар ва кексаларга нисбатан иззат-ҳурматли ҳамда юрт тақдирини ўз тақдири билан бир деб ҳисобловчи шахс бўлиб етишиши учун хизмат қилади.

Ёшлар фаоллигини таъминлашнинг яна бир муҳим йўналиши китобхонлик маданиятини шакллантириш, турли фан ва спорт тўгараклари жалб этишдир.

Шу боисдан, инспектор-психолог мактабдаги мавжуд тўгараклар фаолияти билан танишиб ўқувчиларнинг қизиқишлари билан мунтазам равишда суҳбатлашиб боради. 153-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилари бўш вақтларида турли хил фан ва спорт тўгараклари ташкил қилинган. вояга етмаган ўқувчи ёшлар бўш вақтларини ҳар хил компьютер ўйинлари хоналарида эмас, балки мактабда ташкил этилган тўгаракларда ўтказадилар бу эса ўқувчилар орасида турли хил кўнгилсизликларнинг олди олиши шубҳасиздир.

Гулчехра Мирзахмедова,

Яшнобод тумани ИИО ФМБ ВЕМБ инспектор-психологи, лейтенант

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага