18 май 2022 489

ЙПХ ходимидан қочган ҳайдовчи ёнидан кучли таъсир қилувчи дори топилди

16 май куни ИИВ ШХББ ходимлари билан ҳамкорликда Чирчиқ шаҳрида ЙПХ инспектори А.Худойбердиев «Ласетти» русумли транспорт воситасини текшириш учун тўxтатганда, ҳайдовчи қонуний талабни бажармасдан ҳаракатни давом эттирган ва кўрилган чора тадбирлар натижасида автоулов тўхтатиб қолинган.

Ҳайдовчи ушбу ҳолатда ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортади. Шундан сўнг автоулов xолислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда тўрт дона «Тропикамид», 3 дона «Селофан», 1 дона «Регопен» ва 5 дона «Тапитикан» номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ҳамда жами 2.580$ пул маблағлари борлиги аниқланди. Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Шундан сўнг ИИВ ШХББ томонидан олиб борилган қўшимча суриштирувлардан сўнг ушуб фуқаронинг яшаш жойидан кўп миқдорда кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги маълум бўлди.

Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот гуруҳи

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага