Юксакларга кўтарайлик Ватан байроғин!
Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсоллардир. Буюк аждодларимиз ҳам юрт байроғини муқаддас билиб уни ардоқлаганлар, кўз қорачиғидек асраганлар. Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатида 18-ноябрь “Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган куннинг 31 йиллиги муносабати билан “Юксакларга кўтарайлик Ватан байроғин!” номли маънавий тадбир ўтказилди.
Ўзбекистон байроғи ҳурлик ва тинчлик рамзи сифатида қалбимизга фахр-ифтихор бағишлайди. Зеро, давлат рамзлари ҳар-бир мамлакатнинг миллий суверенитети ва жаҳон узра мавжудлигини англатувчи муқаддас тимсолдир.
ИИВнинг ихтисослаштирилган мактаб-интернатида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан «Юксакларга кўтарайлик Ватан байроғин» номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда мактаб-интернати ходимлари, педагог-ўқитувчилари, ишчи-хизматчилари ҳамда ўқувчилари қатнашди. Тадбирда мактабнинг ижодкор ўқувчилари байроқ ҳақида шеърларни ёд этишди. Нажмиддин Кубро образида Ватан байроғи ҳақида тарихий саҳна кўринишлари, байроқни мадҳ этувчи қўшиқларни ижро этишди. Тадбирдан ўқувчилар Ватанни, байроғимизни, тинчлик ва дўстликни миллий қадриятларимизни улуғ билиб, Ватан учун хизмат қилишга астойдил бел боғлашди. Сарбаланд қаддимиз ва қадримиз тимсолини ҳамиша эъзозлайлик ва юксакларга кўтарайлик!
Аждодларимиз ҳам юрт байроғини муқаддас билиб, уни кўз қорачиғидек асраганлар. Она Ватанимизда киндик қони тўкилган ҳар бир ватандошимиз борки, Ўзбекистон байроғидан ғурурланади, кўнглида ифтихор туйғуларини туяди. Шу маънода, муқаддас тимсолимизнинг маънавий-тарбиявий аҳамияти беқиёс.
Тадбирда Ватан, ободлик, эзгулик ва яратувчиликни тараннум этган қўшиқ ва шеърлар тадбир иштирокчиларида улкан таассурот қолдирди.