Юнон-рум кураши мусобақасида 10-сон тергов ҳибсхонаси ходимлари фахрли 2-ўринни эгаллади
ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД 2-минтақавий ҳудуд 10-сон тергов ҳибсхонаси ходимлари ватанпарварлик ойлиги доирасида ўтказилган Фарғона вилояти «Динамо» жисмоний тарбия ва спорт жамияти кенгашининг 2022 йил тақвимий режасига асосан, жорий йилнинг 5 август куни спортнинг «Юнон-рум» тури бўйича Фарғона шаҳри 2-сонли спорт мактаби спорт мажмуасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртасида «Динамо» биринчилиги бўйича 10-сон тергов ҳибсхонасининг тартибот ва қўриқлаш бўлими назоратчилари сафдор Уктамов Достонбек Умиджон ўғли 1-ўринни, сафдор Қўчкоров Искандар Юсуфжонович 2-ўринни, тартибот ва қўриқлаш бўлими қўриқлаш отряди назоратчиси сафдор Мелибоев Азизбек Абдуллаевич 2-ўринни қўлга киритишди.
Шунингдек, Фарғона шаҳри 2-сонли спорт мактаби спорт мажмуасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртасида ўтказилган «Динамо» биринчилигининг умум жамоаси бўйича ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД 2-минтақавий ҳудуд 10-сон тергов ҳибсхонаси фахрли 2-ўринни эгаллади.
ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Ахборот хизмати