30 октябрь 2021 4891

Юрт фидоийларининг ҳар бири эътирофда

Қумқўрғон туманида юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги учун туну кун хизмат қилаётган соҳа ходимлари 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати тақдирландилар.

Тадбирда туман ҳокими Р.Гаппаров туман ИИБ бошлиғи майор Н.Нарзуллаев, сектор раҳбарлари тумандаги барча ички ишлар органлари ходимлари иштирок этишди.

Туман ҳокими ходимларини касб байрами билан табриклаб, халқимиз учун садоқат билан хизмат қилиш ҳар бир инсоннинг бурчи эканлигини, ҳар бир ходим аввало ўз ватанини, қолаверса касбини севган ҳолда хизмат қилса, қилинган меҳнат албатта ўз самарасини беришини таъкидлаб ўтди.

Тизимдаги ҳар бир ходимнинг хизмати алоҳида эътироф этилиб, қимматбаҳо совғалар топширилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага