4 апрель 2022 610

Зоминда сайёр суд ўтказилди

Жиноят ишлари бўйича Зомин туман суди томонидан тумандаги Мустақиллик маҳалласида сайёр суд мажлиси ўтказилди. Судда “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни асосида Зомин туман ички ишлар бошқармасининг тақдимномасига биноан 8 нафар шахсларга маъмурий назорат ўрнатиш билан боғлиқ ишлар кўрилди. Суд мажлисида жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган фуқароларнинг қонун талабини бузганлиги билан боғлиқ ҳолатлар танишилди ва уларнинг барчасига бир йил муддатдан маъмурий назорат ўрнатилди.

Бундан ташқари, сайёр судда қатнашчиларга маъмурий назорат тартиблари тушунтирилди. Белгиланган ҳудуд доирасидан ички ишлар органларининг рухсатисиз чиқмаслик ва алкоголли ичимликларни истеъмол қилмаслик каби қоидаларга амал қилишлари лозимлиги уқтирилди.

Шу куни маъмурий назорат қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноят иши ҳам кўрилди. Суд ҳукми билан ушбу шахсга нисбатан тегишли жазо тайинланди.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага