Қўлланма ва терминлар
Веб-сайтдан фойдаланиш бўйича қўлланма ва терминларнинг мазмуни
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги веб-сайтига ташриф буюрганда фойдаланувчилар ҳеч қандай қийинчиликларга дуч келмайди: сайт барча фойдаланувчиларга мослаштирилган, дизайнда танланган ранглар сайт тузиш стандартларига мос.
Сайтнинг бош менюси 9 та қисмдан иборат:
Асосий – Ички ишлар вазирлиги сайтининг асосий саҳифасига ўтиш учун хизмат қилади.
Вазирлик ҳақида –Вазирлик тарихи, раҳбарият ҳақида маълумотлар, вазирлик таркибий тузилмаси, вазирликнинг вазифалари ва функциялари, вазирлик бўлинмалари, вазирлик тасарруфидаги муассасалар, вазирлик тизимларида хизмат ўташ тартиби келтирилган.
Матбуот хизмати - Янгиликлар рукни, "Диққат қидирув" бўлими ва бедарак йўқолганлар рўйҳати, медиатека, Ахборот хизмати ҳақида, очиқ маълумотлар жойлаштирилган.
Давлат хизматлари - давлатга, фуқароларга ва тадбиркорларга кўрсатиладиган хизматлар рўйхати ва регламентлари жойлаштирилган.
Мурожаат - Ички ишлар вазирлиги билан боғланиш ҳақида маълумотлар, мурожаат қилиш тартиби, жадвали, савол ва жавоблар рукни.
НҲҲ реестри – меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар рукни.
Интерфаол хизматлар – Ички ишлар вазирлиги томонидан кўрсатиладиган хизматларни “Ягона интерактив давлат хизматлари портали”даги интерактив хизматларга ўтиш ҳаволалари берилган.
Ҳудудий бўлинмалар - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмалари расмий веб-сайтига ўтиш ҳаволаси
Боғланиш - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манзили, алоқа учун телефон рақамлари, иш вақти, жойлашган манзили (интерактив ва фото) шунингдек йўналиш бўйича қатновчи автобус-маршрут рақамлари берилган