Мурожаат қилиш тартиби

Ҳурматли фойдаланувчи!

Сиздан диққат билан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби билан танишиб чиқишингиз сўралади.
Мурожаатлар оғзаки, ёзма, шахсан тақдим этилиши, почта орқали юборилиши, “ишонч телефони” орқали, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси орқали мурожаат қилиш мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳамда хорижий давлатларнинг жисмоний ва юридик шахслари, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар Ички ишлар вазирлигига ариза, таклиф, шикоят билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Жисмоний шахсларнинг мурожаатларида жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми) яшаш манзили ва мурожаатнинг мақсади кўрсатилиши лозим.
Юридик шахсларнинг мурожаатларида юридик шахснинг тўлиқ номланиши, жойлашув маълумотлари (почта манзили) ва мурожаатнинг мақсади кўрсатилиши лозим. 
Ёзма мурожаат мурожаатчи жисмоний шахс бўлганда унинг имзоси, юридик шахс бўлганда раҳбарнинг ёки ваколатли шахснинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим. Агар мурожаат этаётган жисмоний шахснинг ёзма мурожаати имзоланганлигини бириктириш имконияти бўлмаган тақдирда, мурожаат мурожаатни тузган шахснинг имзоси ва қўшимча равишда фамилияси (исми, отасининг исми) бириктирилиши лозим.
Кўриб чиқилмайдиган мурожаатлар: яширин мурожаатлар; ваколатлари тасдиқланмаган, тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлмаган жисмоний ёки юридик шахслар орқали тақдим этилган мурожаатлар; қонунчилик билан белгиланган талабларга жавоб бермайдиган мурожаатлар.

Агар Сиз, бизнинг жавобимиздан қониқиш ҳосил қилмасангиз, Ички ишлар вазирлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ҳар куни соат 10:00 дан 12:00 гача фуқароларни қабул қилиш биносида қуйидаги манзилда амалга оширилади: Тошкент шаҳри Ю.Ражабий кўчаси 1-уй. Мўлжал «Космонавтлар» метро бекати. Шунингдек, "1102" ягона ишонч телефони орқали қабул қилинади.

Ички ишлар вазири Бобожонов Пўлат Раззақович қабулига ёзилиш учун Ички ишлар вазирлигига ариза билан мурожат қилиш зарур, ариза кўриб, ўрганиб чиқилгандан сўнг қўшимча маълумот сифатида қабул қилиш куни ва вақти ҳақида маълумот берилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосарлари қабулда қатнаша олмаган тақдирда, масъул бошқарма бошлиқлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш амалга оширилади.

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага